Янгиҳаёт тумани Пенсия жамғармаси масъулларининг “Янги Умид” маҳалла фуқаролари билан сайёр қабули ташкил этилди.
Унда йиғилганларга давлат пенсияларини тайинлаш, ногирон фарзандларини парвариш қилаётган оналарга нафақа пули берилиши ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими тўғрисида атрофлича тушунча берилди.
Шунингдек, фуқаролар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланиши ва қай ҳолларда рад этилиши борасида ҳам маълумотга эга бўлишди. Қабул сўнгида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.