Куни кеча туманимиздаги "Янги Умид" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими ўринбосари ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда 8 нафар ёшлар ўзларининг мурожаатлари билан иштирок этдилар. Хусусан, субсидия, ўқув курсида ўқиш, контракт тўлови, моддий ёрдам ва муддатли ҳарбий хизмат бадалини тўлаш каби масалалар бўйича мурожаат қилинди.
Субсидия масаласини ҳал этиш бўйича ёшлар етакчисига топшириқ берилган бўлса, қолган мурожаатлар жойида ўз ечимини топди.