Куни кеча Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича биринчи ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман ҳокими ҳамда масъуллар билан биргаликда «Янги Гулзор» маҳалласида қад ростлаётган қурилиш объектларини кўздан кечиришди.
Ўрганиш жараёнида бунёд этилаётган турар жой мажмуаларининг қурилиш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, уйларни қуришда тендерда ғолиб бўлган тадбиркорлар билан учрашиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифатга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.