«Янги Дархон» аҳли учун янгилик!
Бугун туман ҳокими «Янги Дархон» маҳалласида бўлиб, бу ерда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалга ошириладиган ишлар лойиҳаси билан танишди.
Хусусан, маҳалланинг 1280 метр қисмида пиёдалар йўлакчаси ва ирригация тармоқлари қурилиб, йўллар асфальтланади. Бу биринчи босқичда. Иккинчи босқичда эса 277 метр қисмда ҳудди шу ишлар амалга оширилади.
Туман ҳокими ишларни эртадан бошлаш, қурилиш сифатига жиддий эътибор қаратиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.