Куни кеча "Янги Чоштепа" маҳалласида туман дин ишлари бўйича бош мутахассиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи, масъуллар ва маҳалла аҳли иштирокида "Диний бағрикенглик—тинчлик гарови" номли туркум учрашув ўтказилди.
Тадбирда мутахассислар томонидан ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашнинг аҳамияти, диний бағрикенглик ва виждон еркинлиги тушунчаларининг мазмун-моҳияти ҳамда турли ахборот хуружларининг асл мақсадлари иштирокчиларга тушунтириб берилди.
Шунингдек, тадбир давомида ёшларни жамиятга зид бўлган ғоялар таъсиридан асраш, гиёҳванд моддалар олди-сотдиси ва истеъмолига аралашиб қолмаслик ҳамда internet тармоқлари орқали уни тарғиб қилиб қўймаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.