Бугун туман ҳокими «Янги Чоштепа» маҳалласида бўлиб, «маҳалла еттилиги», бошқарув сервис компанияси масъуллари билан саф йиғилиши ўтказди.
Унда маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, аҳоли билан мулоқот олиб бориб, уларнинг мурожаатларини тинглаш, маҳалла ҳудудини тоза сақлаш ва шу каби қатор масалаларга тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида қурилаётган сайилгоҳ ҳам кўздан кечирилиб, лойиҳа бўйича туман ҳокими ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.