Туманимизнинг 331-сонли умумтаълим мактабида буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил етилди.Унда ўқувчилар томонидан Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти, унинг илм-фан, маданият ва мамлакат ободончилигига қўшган ҳиссаси акс еттирилган бадиий чиқишлар, саҳна кўринишлари ва миллий рақслар намойиш етилди.
Шунингдек, сана муносабати билан 330-сонли умумтаълим мактабида ҳам билимлар беллашуви ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг Амир Темур ва унинг даврига оид билимлари синовдан ўтказилди.