Куни кеча туманимиздаги 329-мактабда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, туман ҳокими ва тумандаги ёшлар етакчилари иштирокида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Унда ишчи гуруҳ томонидан секторлардаги иш фаолият ўрганиб чиқилганида дуч келинган хато ва камчиликлар таҳлил қилинди. Шунингдек, ҳозирда ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга кўмак бериш ва жиноятга мойил ёшлар билан алоҳида тизимли ишлашни янада такомиллаштириш бўйича етакчиларга топшириқ берилди.
Тадбир якунида туман ҳокими масъулларга йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишлари ва берилган топшириқни бажаришлари учун бир ой муҳлат бериб, барча ўз вазифасига садоқат билан ёндашишини айтиб ўтди.