Куни кеча "Ал-Шароф" тўйхонасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил қилинган кун муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Миллий гвардия Янгиҳаёт тумани бўлими ходимлари иштирок этди. Тадбирда туман ҳокими Миллий гвардия ходимларини касб байрами билан табриклаб, юртимиз тинчлиги, фуқароларимиз хавфсизлиги йўлида уларнинг хизмати беқиёс эканини эътироф этди.
Шунингдек, ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирландилар.