Ҳайрли тадбирлар давом этади
Туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва бошқа туман масъуллари туманимиздаги ёлғиз, боқувчисини йўқотган ҳамда 100 ёшдан ошган кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат махсулотлари улашишди.
Кексалар ва уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишар экан, масъуллар қиш мавсуми бошлангани сабаб уларнинг уйларидаги шароит, соғлиқлари билан танишиб, электр таъминоти ва газ билан боғлиқ масалаларни ўрганишди. Фуқароларнинг мурожаатларини тинглашди.
Бундай ҳайрли ишлар энг аввало, фуқаролар доим давлат эътиборида эканлигининг ёрқин ифодасидир.