Бугун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида Ҳайит айёми муносабати билан тегишли чора-тадбирлар кўришга бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
Унда Ҳайит намози ўқиладиган масжидларга туман ҳокимлигидан масъул раҳбарлар, ички ишлар, миллий гвардия ва фавқулодда вазиятлар бўлими, шунингдек, тиббиёт ходимларидан иборат масъуллар бириктирилди.
Мазкур тадбирларни тартибли ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида, туман Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлардан бириктирилган масъуллар барча масжидларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш учун масжидлар атрофидаги кўчаларга чегаралар белгиланди.
Саховат ва меҳр-мурувват тадбирлари доирасида кам таъминланган, ёлғиз ва ногиронлиги бўлган инсонлар ҳолидан хабар олиш, Рамазон ойи ва Ҳайит кунларида ўтказиладиган тадбирларда исрофгарчиликка йўл қўймаслик, тадбирларни ихчам кўринишда миллий анъаналарга риоя қилган ҳолда ўтказиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб борилди.