info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Аёллар учун психологик-тренинг ўтказилди

timeicon 17-05-2024

Аёллар учун психологик-тренинг ўтказилди

Айни кунларда Хушнуд маҳалласида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари ва шаҳар тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида хотин-қизлар орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида тарғибот гуруҳи томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, куни кеча маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизлар билан профилактик, психологик, маънавий-маърифий суҳбатлар олиб борилди. Тадбир давомида барча суҳбат ўтказилган аёлларга малакали психологлар томонидан аёлларнинг жамиятдаги ва оиладаги тутган ўрни, оилада фарзанд тарбияси, оиладаги муносабатлар тўғрисида керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech