Маълумки, туманимизда "Aёллар дафтари"нинг 4-босқичига кирувчи аёллар рўйхатини шакллантириш учун 5-январдан 31-январга қадар хатлов жараёни олиб борилади.
Ҳозирга қадар туманимизда яшовчи аёлларнинг 70 фоизидан кўпи маҳаллаларда тузилган ишчи гуруҳ томонидан хатловдан ўтказилди.
Шу жумладан, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи бошчилигида "Янги Умид" маҳалласида яшовчи аёлларнинг хонадонларига бориб, уларнинг маълумотлари асосида сўровнома анкеталари тўлдирилди.