«Аёллар дафтари»нинг 3-босқичидаги хотин-қизлар Бухорога саёҳат қилишди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан «Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида ташкил қилинди.
Эҳтиёжманд хотин-қизлар «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан Бухоронинг қадимий шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди.