Абдулазиз Нуралиев 16 ёш. Ҳозирда туманимиздаги 329-умумтаълим мактабида таҳсил олмоқда.
Абдулазиз спортнинг регби тури билан 1 йилдан буён мунтазам шуғулланиб келмоқда. Шу кунга қадар, жамоаси билан бир қанча мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритган.
Жумладан, 18 ёшлилар ўртасида ўтказилган "U-18" мусобақасининг республика босқичида 2- ўрин, 20 ёшли спортчилар иштирокидаги "U-20"да эса 3-ўринни эгаллаган. Шунингдек, регби бўйича Ўзбекистон кубогида 1-ўринни қўлга киритган.
Абдулазизнинг мақсади — Ўзбекистонда регби спорт турининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиш ва жаҳон ареналарида ҳам юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш.