Туманимиздаги 329-мактабда туманда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Тадбир туман ҳокими ўринбосари, туман Прокуратураси, туман ИИБ, миллий гвардия ва бошқа ташкилот раҳбарлари ва ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.
Унда маҳалла ва таълим ташкилотларида тўгараклар ва тадбирларни ўтказиш, 5 ташаббус йўналишида олиб борилаётган ишлар ва шу каби йўналишлар бўйича маърузалар тингланди.