4-7 октябрь кунлари туманимиздаги аёллар учун тиббий онкоскрининг текшируви ўтказилди.
Текширув 4 кун давомида "Файзли", "Янги турмуш", "Янгиҳаёт" ва "Бунёдкор" МФЙда мазкур маҳаллаларга яқин ҳудудларда яшовчи барча аёллар учун ташкил этилди.
Бундан мақсад аёлларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, онкологик касалликларнинг олдини олиш ва уларни вақтида аниқлашдан иборат.
Текширувда хотин-қизлар малакали шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.