info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

330-сонли умумтаълим мактабида бошланғич таълим фанлари ўқитувчилари учун семинар ташкил қилинди

timeicon 07-02-2022

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ташаббуси билан туманимизнинг 330-сонли умумтаълим мактабида бошланғич таълим фанлари ўқитувчилари учун семинар ташкил қилинди.

Мутахассислар томонидан янги 1-2-синф дарсликларини мазмун-моҳиятини тушунтириш, миллий ўқув дастурини амалиётга жорий этиш бўйича тушунтириш берилди.

Ўқув семинарда Республика таълим маркази методистлари,Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази илмий ходимлари 400 дан ортиқ бошланғич таълим фанлари ўқитувчилари ва фан методистлари иштирок этишди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech