Куни кеча 329-умумтаълим мактабида наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ўрганиш натижаларига кўра, гиёҳвандлик ташхиси билан рўйхатга олинганлар, спиртли ичимликка рўжу қўйиш ва маст ҳолатда содир этилган жиноятлар, руҳий асаб касалликлари диспансери ҳисобидаги тажовузкор руҳий касаллар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилга нисбатан кўпайгани танқидий муҳокама этилди ва салбий ҳолатларнинг профилактикаси учун масъул бўлган раҳбарларга танқидий тушунтириш берилди.