Куни кеча туманимиздаги 329-мактабда туман ҳокими, туман сектор раҳбарлари, халқ қабулхонаси вакиллари ҳамда тумандаги барча масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда “Оққўрғон тажрибаси” асосида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ўрганиш ва ҳал этиш масалалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тумандаги барча маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоли, участка нозирлари бир ёқадан бош чиқариб, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммоларини ўрганган ҳолда иш олиб боришлари, сўровнома тўлдиришда ҳар бир муаммо аниқ кўрсатилиши таъкидланди.