info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

21 нафар фуқаро ҳоким ёрдамчиси кўмагида имтиёзли кредит олиб, иссиқхона ташкил қилган

timeicon 05-04-2024

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бошчилигида туман ҳокими ҳамда тегишли соҳа мутасаддилари туманимизнинг «Янги Гулзор» маҳалласида бўлиб, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқаролар фаолиятини ўрганди. 

Маълумот учун, мазкур маҳаллада 21 нафар фуқаро ҳоким ёрдамчиси кўмагида имтиёзли кредит олиб, иссиқхона ташкил қилган. Ҳозирда улар мева-сабзавот, кўкатлар, шунингдек, гул кўчатларини етиштириш билан машғул.

Мутасаддилар ўрганиш мобайнида ана шундай иссиқхоналарга бориб, табдиркорларга яратилган имкониятлар билан танишди. Уларнинг мавжуд муаммолари тингланиб, тегишли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ташриф давомида маҳаллада аҳоли қулайлиги учун барпо этилаётган бир қанча объектлар, хусусан, сайлгоҳ ҳам кўздан кечирилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech