Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Янгиҳаёт туман ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссиясининг 2022-йил якунлари ҳисоботи ва жорий йилда амалга оширилиши кутилаётган ишлар юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.
Махсус комиссия аъзолари Жазони ижро этиш муассасаларидан озод етилган шахсларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишида ва қайта жиноят содир етишларининг олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий муаммоларини ўрганиш юзасидан керакли чора-тадбирлар белгилаб олишди.