info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

2-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролари учун оммавий сайёр қабул ўтказилди

2-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролари учун оммавий сайёр қабул ўтказилди
timeicon 01-01-1970

Куни кеча туманимизнинг 285-умумтаълим мактабида Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари ҳамда Янгиҳаёт туман прокурори бошчилигида 2-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролари учун оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Унда жами 45 нафардан зиёд фуқаро иштирок этди. Фуқаролар, асосан, даволаниш харажатларини қоплаш, шунингдек, коммунал тўловларни тўлаш, моддий ёрдам, дори-дармон каби масалаларда мурожаат қилди.

Қувонарлиси, қабул давомида 30га яқин фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилган бўлса, шундан 4 нафар ёшга контракт тўловлари учун моддий ёрдам, 5 нафар нафарига ўқув курси харажатларини қоплаш учун моддий ёрдам ва 1 нафарига даволаниш харажатларини қоплаш масаласида амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 3 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган хотин-қизларга тадбиркорлик фаолияти бошлаш ва бандлигини таъминлаш учун тикув машина жамланмаси тақдим этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech