17 нафар фуқаро ишга жойлашиш арафасида
Гап шундаки, туманимизнинг «Чорбоғ» маҳалласидаги 3-умумтаълим мактабида навбатдаги «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 20 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Ушбу меҳнат ярмаркасида иштирок этган 70 га яқин фуқаролардан 17 нафари муносиб иш ўринларига йўналтирилди. Бундан ташқари, 8 нафар фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш бўйича йўлланмалар берилди.
Шунингдек, бир гуруҳ ярмарка иштирокчиларига уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар тақдим этилди.