Ҳурматли журналистлар, блогерлар ва туманимиз аҳли!
Эртага, 23 ноябрь куни соат 12:00да навбатдаги онлайн брифинг бўлиб ўтади.
Брифинг мавзуси: "Туманимизда тиббий ёрдамга муҳтож аҳолига кўрсатилаётган ёрдам ва ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар".
Маълумотлар туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мирзоҳид Комилов томонидан берилади.
Брифингни фейсбукдаги расмий каналимиз орқали онлайн кузатишингиз мумкин.