29 март куни соат 11:00 да Янгиҳаёт туман ҳокимлигининг мажлислар залида матбуот анжумани ташкил этилади. Унда сиз туманимиз аҳолисининг саломатлигини сақлаш йўналишидаги амалга ошираётган ишлар ҳақида маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.
Матбуот анжуманида Янгиҳаёт тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Камилов Мирзохид Мирвахидович ва туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари иштирок этади ва барча саволларга жавоб беради.
Барчангизни матбуот анжуманига таклиф қиламиз!