Консерт дастурига нима дейсиз?
Гап шундаки, 18-июн соат 19:00 да "ДХХ кубоги" мусобақасининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ҳамда эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари иштирокида ажойиб консерт дастури бўлиб ўтади.
Шунингдек, тадбир давомида "Миллий Янгиҳаёт" шиори остида миллий либослар кўргазмаси, қизиқарли томошалар ва болажонларнинг қизиқарли чиқишлари намойиш этилади.
Тадбир туманимизнинг Меҳригиё ва Қўрғонтепа кўчалари кесишмасидан Мирзо Турсунзода кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида бўлиб ўтади.
Барчангизни кутиб қоламиз!