Сиз учун хушхабаримиз бор. Юртимизда субсидия тартибида уй-жой олиш учун аризалар қабулига старт берилади.
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 10-июл куни соат 09:00 дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Туманимиз фуқаролари ҳам уй-жой учун субсидияга Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “мй.гов.уз” ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза топширишлари мумкин.
Шунингдек, ижтимоий мезонларга мувофиқ, субсидия олиш учун фуқароларга янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида уларнинг даромадларини инобатга олиш тартибига ўзгартиришлар киритилган. Яъни ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади.
Батафсил маълумот учун: 55-510-01-62