Туманимиз хотин-қизлари диққатига!
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларга тавсиянома бериш учун аризалар қабул қилиш бошланганлигини маълум қилади!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар “Маҳкамасининг «Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 9 июндаги 322-сон Қарори билан тасдиқланган «Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.
Батафсил маълумот олиш учун Янгиҳаёт тумани оила ва хотин-қизлар бўлими ёки маҳалла хотин-қизлар фаолларига ёки (71) 210-60-27 рақамига мурожаат қилинг.