Хотин-қизлар диққатига!
Туманимиз аёллари учун 1-августдан 30-августга қадар ҳар куни соат 8:00дан 13:00гача 37-оилавий поликлиникада кўкрак бези саратони скрининги текшируви бўлиб ўтади. Бундан мақсад хотин-қизларнинг соғлигидаги муаммоларни вақтида аниқлаб, тезкор тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Aзиз аёллар! Ўз соғлиғингизга бефарқ бўлманг, имкониятдан фойдаланинг!
Текширув бепул.