Туманимизда 15 май — «Халқаро оила куни» муносабати билан «Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик-танлови ўтказилади.
Танлов жамиятда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш ва намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилмоқда. Танловнинг биринчи босқичи секторлар кесимида ўтказилади ва ғолиб оилалар туман босқичига йўлланма олишади.
Сиз ўз оилангизни атрофдагилар учун ибратли деб ҳисоблайсизми? Унда танловда иштирок этинг!
Танлов шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун ўз маҳаллангизнинг хотин-қизлар фаолига мурожаат қилинг.