Жиноят ишлари бўйича Сергили туман судининг 27.10.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор A.Суннатовдан ундирувчи Е.Т фойдасига 366.848.860 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 12.11.2020 йилда келиб тушган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор A.Суннатовдан ундирувчи Е.Т фойдасига 366.848.860 сўм моддий зарар суммаси тўлиқ ундириб берилган ва ижро иши юритуви Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.