info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Aҳолини рўйхатга олиш дастури нималарни ўз ичига олади

Aҳолини рўйхатга олиш дастури нималарни ўз ичига олади
timeicon 16-07-2022

 

Шахсга доир маълумотларни йиғиш амалга ошириладиган саволлар рўйхати Aҳолини рўйхатга олиш дастуридир.|

Aҳолини рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:

фамилияси, исми, отасининг исми;

туғилган санаси ва жойи;

ёши;

жинси;

миллати;

фуқаролиги;

яшаш жойи (турган жойи);

тилларни билиши;

маълумоти;

никоҳ ҳолати;

болаларининг сони;

уй хўжалиги таркиби;

уй-жой шароитлари;

бандлиги;

яшаш учун маблағлар манбалари;

миграция (ички ва ташқи).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Aҳолини рўйхатга олиш дастурига қўшимча равишда бошқа саволлар киритилиши мумкин.

Жавоблари давлат сирларига ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тааллуқли ахборотни ўз ичига олиши мумкин бўлган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, еркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи саволлар киритилишига йўл қўйилмайди.

Рўйхатга олиш варағининг шакллари Aҳолини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech