Суд хужжатлари ва бошқа орган хужжатларининг ижроси бўйича 2022 йилнинг 30 сентябрь кунига қадар Бюронинг Янгиҳаёт туман бўлимида 22 355 та 232,1 млрд. сўмлик ижро хужжатлари мавжуд бўлиб, шундан жами 17 325 та 176,3 млрд. сўмлик ижро хужжатлари тамомланган бўлиб, бундан амалда 10 549 та 86,6 млрд. сўмлик ижро хужжатлари тамомланди.
Шунингдек, “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларни ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25, 37, 40, 62-моддаларига асосан 6 776 та 9,7 млрд. сўмлик ижро хужжатлари ижроси тамомланган.
Давлат фойдасига ундириш тўғрисидаги 11 892 та 64,1 млрд. сўмлик ижро хужжатлари мавжуд бўлиб шундан 9 680 та 56,3 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланган бўлиб, шундан 7 000 та 45,0 млрд. сўмлик ижро хужжатлари амалда ижроси таъминланган.
Солиқ фойдасига солиқ қарздорлик ундириш хақидаги ижро хужжатлари бўйича 548 та 50,0 млрд. сўмлик ижро хужжатлари иш юритувидан тамомланган бўлиб, шундан 311 та 41,2 млрд сўмлик ижро хужжатлари амалда ижроси таъминланган.
Бундан ташқари, давлат фойдасига жиноий ва маъмурий жарималар ундириш хақидаги 5 124 та 2,6 млрд. сўмлик ижро хужжатлари иш юритувидан тамомланган бўлиб, шундан 4 636 та 1,9 млрд. сўмлик ижро хужжатлари амалда ижроси таъминланган.
Давлат божи ундириш хақидаги ижро хужжатлари бўйича
3 994 та 2,9 млрд. сўмлик ижро хужжатлари иш юритувидан тамомланган бўлиб, шундан 2 045 та 1,5 млрд сўмлик ижро хужжатлари амалда ижроси таъминланган.
Алимент ундириш хақидаги ижро хужжатлари бўйича 437 та
ижро хужжатлари иш юритувидан тамомланган.
Давлат ижрочилари томонидан қарздорларга нисбатан
Ўзбекистон Республика Перезидентининг ПФ6118-сонли қарори ижроси бўйича 1 291,2 млд сўмлик ижро йиғимлари амалда ундирилиши таъминланди.
Шунингдек, давлат ижрочилари томонидан қарздорларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1981, 1982-моддаларига асосан 246,8 млн сўм амалда ундирилиши таъминланди.
Дафтарларга (“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”) йўналтириладиган маблағлар ундирув режаси барча ойларда бажарилиб январь 101,3/107,7=106,2 фоиз, февраль 107,2/ 118,8=110,8 фоиз, март 86,2/102,6=118,9 фоиз, апрель 114,6/127,1=110,9 фоиз, май 123,7/ 123,7=100,0 фоиз, июнь 229,7/270,2=117,9 фоиз,
июль 107,1/229,2=128,29 фоиз, август 150,1/224,5=149,5 фоиз, сентябрь 67,4/202,5=300,5 фоиз Иш юритувида қолдиқда бўлган ижро хужжатлари бўйича худудлар кесимида шаклланган электрон маълумотлар баъзаси "МИБ-Портал" дастурига мунтазам равишда киритилиб, 30.09.2022 йил холатига Янгиҳаёт тумани бўйича ижро хужжатлари дастурга тўлиқ киритилиши таъминлаган ва ҳозирда электрон маълумотлар баъзаси мунтазам янгиланиб борилмоқда.
Мурожаатларни кўриб чиқиш ва қабулни ташкил этиш бўйича Тошкент шаҳар бошқармаси Янгиҳаёт туман бўлимига 2022 йилнинг 30 сентябрь холатига жами 478 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 150 та қаноатлантирилган, 195 тасига тушунтириш берилган, 31 таси ҳал қилишлик учун бошқа муассасаларга юборилган, 52 та мурожаатлар кўриб чиқилиши тугатилган, 24 та дубликат ҳамда 12 та мурожаатлар кўриб чиқилмай ҳисобот охирига қолдиқда қолган.
Мурожаатлар бўйича туман бўлимида ҳар чорак якуни бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти таҳлил этилиб, умумлаштирилган ҳамда натижаси юзасидан бўлим бошлиғи ҳузурида тезкор йиғилишда давлат ижрочиларига тегишли кўрсатмалар берилган.
Бюронинг Янгихаёт туман бўлими томонидан қабул қилинган фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари жорий йилнинг июнь ойи якунида жами 467 та, шахсан рахбар томонидан 422 та, раҳбар ўринбосари томонидан 34 та фуқаролар қабул ўтказилган.
Ариза ёки шикоятларни қонуний ҳал қилишда қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш қўшимча хужжатларни сўраб олиш талаб этилмаган холатларда 15-кунлик муддатларга қаътий риоя этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг веб-сайт, виртуал
ва Бош Вазир қабулхоналари, Бош прокуратура ва Бюронинг ишонч телефонлари орқали келиб тушган мурожаатлар натижаларини ўз вақтида ва белгиланган муддатларда электрон дастурларга киритилиб келинмоқда.
Хуқуқий тарғибот йўналиши бўйича 2022 йилнинг сентябрь ойи якунида 186 та тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, шундан 34 та Интернет тармоғида, 8 та телеведения, 140 та радио, 4 та матбуотда чиқишлар амалга оширилган.