info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

2023 йил март ойи якуни бўйича Янгиҳаёт тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг мурожаати

2023 йил март ойи якуни бўйича Янгиҳаёт тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг мурожаати
timeicon 04-04-2023

2023 йил март ойи якуни бўйича Янгиҳаёт тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг мурожаати

Юртбошимиз жорий йилнинг 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи чоғида соҳани такомиллаштириш, хусусан, солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, «Солиқчи- кўмакчи» тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан тушунтириш мақсадида, 28-29 март кунлари Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Давлат солиқ қўмитаси раиснинг ўринбосари иштирокида Янгиҳаёт туманида ўтказилган учрашувда туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этишди.

Туман давлат солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил Март ойи давомида амалга оширилган айрим маълумотларга эътиборингизни қаратсак. Давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан туманда жами 5 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилди.

Учрашувларда қарийб 198 нафар тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгариш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Айни пайтда туманда 1068 тага яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатади. Йил бошидан буён «Солиқчи-кўмакчи » тамойили асосида туманимиздаги 1068 та корхонанинг 84 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 81 тадан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Янгиҳаёт туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида Февраль ойида 53 та корхонадаги 412 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 74 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 272 нафар, қурилиш корхоналарида 32 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 34 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 348 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда.

2022 йил бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари бажарилиши йўналиши.

2022 йил учун давлат бюджети даромадларига белгиланган 58,7 млрд. сўм режа 89,6 млрд. сўмга ёки 30,9 млрд. сўм (152,6 %) ортиғи билан бажарилиши таъминланди.

2021 йилдаги тушум 44,4 млрд.сўмга нисбатан  ўсиш сурати 201,8% ни ташкил этади.

 Махаллий бюджет даромадларига 2022 йил учун белгиланган 42,9 млрд. сўм режа 54,7 млрд. сўмга ёки 11,7 млрд. сўм (127,0 %) ортиғи билан бажарилиши таъминланди.2021 йилдаги тушум 32,8 млрд.сўмга нисбатан  ўсиш сурати 166,7% ни ташкил этади.

Хусусан, 2020 йилда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мол-мулк солиғи эса 2 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Айланмадан олинадиган солиқ ставкаси ўтган йилги фоиздан сақлаб қолинди. Натижада Янгиҳаёт тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари туманда 1,5 баравар кўпайган бўлса, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сони 1013 дан 1068 тага етди.

Жорий йил якуни бўйича    «солиқ-ҳамкор» дастури орқали туман ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳукукбузурликлар тўғрисида жами 1389 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатлар юзасидан 348 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. 2022 йил якуни бўйича тушган ушбу мурожаатларнинг барчаси ўз тасдиғини топди.

Мурожаат қилган 120 нафар фуқароларнинг банк пластик карточкасига 74.2 млн. сўм пул маблағлари белгиланган тартибда ўтказиб берилди. 2023 йил мобайнида 2 та корхонага ер солиғи, 1 та корхонага мол-мулк солиғи учун солиқ тўловларидан имтиёз қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102 Қарор бўйича Янгихаёт туман 4 секторда ташкил этилган ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича штаб аъзолари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларда амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш таҳлили, Сектор штабига тўғридан-тўғри келиб мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан 4-сектор раҳбари томонидан 2023 йил Март ойи давомида Янгихаёт туманида фуқаролар  билан 11 та сайёр қабули ўтказилди.

 Келиб тушган мурожатлар сони 114 та улардан 41 таси моддий ёрдам  23 таси субсияда 17 таси комунал хизмати, 6 таси уй-жой тамирлаш бўйича, 6 таси соғлиқни сақлаш, 4 таси Ер ажратиш, 6 таси имтиёзли кредит, 11 таси бошқа масалалар.

 Ҳурматли тадбиркорлар!

Янгиҳаёт тумани Давлат солиқ инспекцияси ходимлари «Солиқ-кўмакчи » тамойили асосида Сизларга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёр. Бизга мурожаат қилинг. Барча саволларингизга жавоб беришга ва билмаганларингизни ўргатишга астойдил кўмаклашамиз.

 

Акбархон Ибрагимов, 
Янгиҳаёт тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech