info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

“Artikul Aziya Kabel” МЧЖ

“Artikul Aziya Kabel” МЧЖ
timeicon 10-01-2024

Артикул Азия Кабель — кабель-ўтказгич маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи миллий компания бўлиб, 2023 йилда ўзининг 10 йиллигини нишонлади. 2013 йилда ташкил этилган бу корхона, Ўзбекистон электротехника саноатининг етакчи корхоналаридан бири сифатида танилган.

Лойиҳанинг мақсади: кенг турдаги сифатли кабел маҳсулотлари ишлаб чиқариш, импорт ҳажмини камайтириб, экспортни амалга ошириш.

Ҳудуди3,0 гектар, шундан қурилиш ости майдони
2,1 гектар.

Лойиҳа қиймати: 52,3 млрд. сўм.

Шундан:

- “Artikul Aziya Kabel” МЧЖ ва таъсисчилар маблағи 52,3 млрд. сўм;

Ускуна ва жиҳозлар Туркия давлатидан келтирилган.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 200 км
(ёки 350,0 минг доллар) кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Корхонада қурилиш соҳасида ишлатиладиган 20 турдаги кабел маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, маҳсулотларнинг 70 фоизи импорт ўрнини босувчи ҳамда 20-30 фоизи экспорт қилиниши режалаштирилган.

Маҳаллийлаштириш даражаси: 80 фоиз.

Йиллик бюджетга тушум: 1,7 млрд.сўм.

Корхона ўзини-ўзи қоплаш муддати: 4 йил.

Яратиладиган иш ўрни: 70 та.

Ишга тушириладиган даври: 2023 йил декабрь.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech