Туманимиздаги 329-мактабда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида йиғилиш ташкил этилди. Унда “Адолат” СДП фракцияси партия ва унинг ҳудудий Кенгашлари, маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этдилар.
Тадбирда аҳолига Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ҳамда фуқароларнинг таклифларини олишга доир тадбирларни давом эттириш кераклиги ҳам таъкидланди.
Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида навбатдаги тадбир ўтказилиб, йиғилганларга диний идора вакили томонидан ёшларни турли ёт ғоялардан асрашга доир тушунча берилди.