Куни кеча туманимиздаги 292-умумтаълим мактабида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида «Илмдан ўзга нажот йўқ» тадбири бўлиб ўтди.
Асосан, юқори синф ўқувчилари иштирок этган тадбирда ахборот олиш ва тарқатиш вақтида эҳтиёткор бўлиш, турли диний оқимларга аралашиб қолмаслик, интернетда бегона инсонларнинг яхши гап-сўзларига учиб, уларнинг домига тушиб қолмаслик кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, ёшларга бугунги кунда илм олишлари учун барча имкониятлар яратилгани ва бундан унумли фойдаланиб, касб-ҳунар ўрганиш кераклиги ҳақида сўз юритилди.