Янгиҳаёт тумани аҳолисининг диний-ижтимоий жиҳатдан билимини мустаҳкамлаш мақсадида барча маҳалла фуқаролар йиғинларида “Жаҳолатга қарши маърифат” номли тадбир ўтказилиши режа қилинган.
Бугун ушбу тадбирнинг биринчиси “Орият” МФЙда ташкил этилди. Унда Халқаро Ислом академияси доценти диний мавзуга доир маърузаси билан иштирок этиб, йиғилганларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Тадбир сўнгида “Огоҳ бўлинг” ва “Сохта даъволар” видеофилмлари ҳам намойиш этилди.