Туманимизнинг 329-сонли умумтаълим мактабида «Ватаннинг содиқ ёшлари» шиори остида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Ўқув-семинарда ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ходимлари томонидан бир гуруҳ ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбир давомида ёш авлодни ватанпарварлик, жамият ҳаётига дахлдорлик ва қонунга хурмат руҳида тарбиялаш, турмуш қуришдан олдин эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан атрофлича жавоб олишди.