Туманимизда «Ватан остонадан бошланади» шиори остидаги тадбирлар давом этади.
Аҳоли орасида Ватанпарварлик руҳини янада камол топтириш мақсадида ташкил этилган маънавий-маърифий, маданий-мусиқий, кўргазмали тарғибот тадбирининг навбатдаги манзили 32-сонли умумтаълим мактаби бўлди. Унда «Чоштепа» ва «Янги Чоштепа» маҳалла ёшлари ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этди.
Тадбир доирасида мусиқий чиқишлар ҳамда турли йўналишлардаги тўгараклар кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.