Бугун Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинганига 32 йил тўлди.
Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган.
Барчамизга давлатимизнинг қутлуғ айёми муборак бўлсин!