Куни кеча Янгиҳаёт туман ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва туман Кенгаши депутатлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси доирасида навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Унда маҳалла фаоллари, педагоглар, мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ҳамда туманнинг фаол ёшлари иштирок этиб, Конституциявий қонун лойиҳаси билан танишдилар ва Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларга батафсил тўхталиб ўтдилар.
Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, билдирилган таклифлари муҳокама этилди.