Кейинги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупцияга қарши кураш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Халқимизнинг прокуратура органларига бўлган ишончи тобора ортиб бораётгани ҳам шундан.
Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!
Сана муносабати билан Сизларни самимий муборакбод этамиз. Олиб бораётган фаолиятларингизга муваффақиятлар ва зафарлар тилаймиз. Оилаларингизга тинчлик-ҳотиржамлик, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат тилаймиз. Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашда ҳеч қачон хормай-толмай фаолият олиб боришингизга тилакдошмиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!