Ҳурматли фуқаролар!
Суратлардаги "манзара" таъбингизни хира қилди. Тўғрими? Бироқ бу ҳолат баъзи эътиборсиз инсонларнинг канализацияга турли маиший чиқиндиларни ташлаши натижасида ҳосил бўлган. Яъни ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Ходимлар қувурларга тиқилиб қолган чиқиндиларни тозалаш жараёнида қийинчиликка учрамоқда.
Шу боис, сизлардан канализация қувурларига чиқиндиларни ташламаслигингизни сўраб қоламиз. Бу ҳолат нафақат атроф-муҳит, канализация тизими, балки сиз ва қўшниларингиз учун ҳам бир қатор муаммолар келтириб чиқаради. Ўзингиз ва атрофингиздагилар учун эътиборли бўлинг!