Куни кеча Янгиҳаёт тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи «Ҳумо» маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Унда 15 нафар фуқаро иштирок этиб, шундан 8 та мурожаат келиб тушди. Асосан, даволаниш харажатларини қоплаш, бир марталик моддий ёрдам ва ОТМ контракт тўловини тўлаш масалаларда мурожаат қилинди.
2та мурожаат жойида ҳал этилиб, биттасига ҳуқуқий тушунча берилди. Қолгани эса ўрганиш жараёнида.