Туман ҳокимининг "Ҳумо" маҳалласи нуронийлари билан учрашуви ташкил этилди.
"Кексалар ҳафталиги" дастури доирасида ўтказилган учрашувда меҳмонлар учун дастурхон тузалди. Самимий руҳда бўлиб ўтган суҳбат давомида отахон ва онахонлар ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, нуронийлар туманимиздаги ўзгаришлар ва ободонлаштириш ишларига ўз фикрларини билдиришди.