Бугун туманимизда жойлашган 8-сонли умумтаълим мактабида профилактика куни муносабати билан ўқувчиларга амалий машғулотлар ўтказилди.
Машғулотлар 3-сектор раҳбарлигида ташкил этилиб, унда ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ва АК-74 ҳарбий қурол бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.