Куни кеча туманимиздаги марказий поликлиникада аёллар учун махсус тиббий кўрик ташкил этилди.
Бундан мақсад аёлларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, уларда юзага келиши мумкин бўлган касалликларни олдиндан аниқлаш ва даво чораларини кўришдан иборат.
Унда 261 нафар хотин-қизлар турли мутахассисликка эга, малакали шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилди ва саломатликка доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.