Хабарингиз бор, туманимиздаги корхоналарда қуёш панелларини ўрнатиш бўйича музокаралар бўлаётган эди.
Ҳозирда «Алумах индустриес» ва «Артикул Азия Кабель» корхоналарига электр энергияси истеъмолини камайтириш мақсадида қуёш панелларини ўрнатиш ишлари якунланди.
«Алумах индустриес» корхонасига 10 кВт бўлган 100 млн сўмлик, «Артикул Азия Кабель»га эса 15 кВт бўлган 150 млн сўмлик қуёш панеллари ўрнатилди. Ҳозирда мазкур панеллар тўлиқ ишга туширилган.